БӮҲТОНЛАРГА ҲАРГИЗ ИШОНМАНГ

  • Posted on: 17 September 2018
  • By: korbar

Тожик ва ӯзбек халқлари қадим – қадимдан бир дарёдан сув ичиб, бир масканда яшаб келганлар. Бу халқлар бири – бири билан қуда – анда булиб, қиз бериб, қиз олганлар. Уларнин тили бошқа – бошқа бӯлса – да, дили бир – бирига яқин, урф – одатлари ва мазҳаблари ягонадир.

Мавлоно Абдураҳмон Ҷомӣ  Ҳазрат Алишер Навоийга устозлик қилади. Навоий «Фоний» тахаллуси билан тожикча асарлар яратади. Шукроналар бӯлсинки, Тожикистонда тинчлик ва миллий бирлик асосчиси. Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомалӣ Раҳмон ва Ӯзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевларнинг бевосита ташаббуси билан икки халқ ӯртасидаги қадимий дӯстлик ришталари қайта уланди, чегаралар очилди. Бир – бирига қон – қондош бӯлиб кетган халқлар қучоқ очиб кӯришдилар. Баъзи сиёсатмадорларнинг хатолари туфайли ӯзбек ва тожик халқлари бир муддат яқин алокада бӯлол маган эдилар. Бугунги кунга келиб бу халқлар ӯртасидаги дӯстлик ришталари қайта уланди.

Мен роҳбарлик қилаётган таълим муассисада 887 нафар ӯқувчи бӯлиб, шуларнинг 700 дан зиёд роғи ӯзбек тилида таълим олишади. Ӯзбек ӯқувчилари учун китоб ва қӯлланмалар етарли даражада. Бизнинг регионда яшовчи ӯзбеклар давлат тилини урганиш учун фарзандларини  тожикча синфларга кӯпроқ беришмоқда.

Бир – бирига қондош ва жондош бӯлган бу икки халқ дӯстлигига ҳеҷ ким рахна сола олмайди. Оммавй ахборот воситаларининг интернет тармоғида баъзи экстремистларга бу халқларнинг дӯстона муносибатлари ёқмаяпди. Улар турли миш – мишларни, бӯҳтонларни тарқатаяпди. Эт – билан тирноқ бӯлган бу халқлар бир территорияда, бир ҳаводан нафас олиб яшайдилар ва яшайверадилар. Истеъдодли шоир Абдулла Орипов бӯҳтончиларга қарата:

«Ит ҳурар, ӯтади карвон»

«Ит ҳурар, ӯтади карвон» дейдилар,

Ранжу маломатда ёнмасин жонинг.

Лекин алам қилар экан, бир умр гирён,

Итлар орасидан ӯтса карвонинг.

Исмоил Субонқулов – Ҳ.Ҳ. Ниёзий номли №21 – ӯрта умумтаълим   муассисаси директории.