ӮЗБЕК ВА ТОЖИК ХАЛҚЛАРИНИНГ ДӮСТЛИГИ АБАДИЙДИР

  • Posted on: 17 September 2018
  • By: korbar

Мен Ёвон ноҳиясининг Бошқайнар қишлоғида туғилиб вояга этдим. Ӯрта мактабни тугатгандан сӯнг 1978 йил Душанбе Давлат Педагогика институтининг чет – тиллар факултети ӯзбек гуруҳини тамомлаб Бошқайнар қишлоғидаги Ғафур Ғулом номли № 20 мактабда фаъолият қилиб келаяпман. Мен яшаётган қишлоқда тожик – ӯзбек миллатига мансуб халқлар азалдан аҳил яшаб келмоқдалар. Мактабимизда таҳсил тӯлиқ ӯзбек тилида олиб борилади. Ҳафтасига барча синфларга ду соат давлат тили ӯқитилади.

Қишлоғимизда яшаётган тожик оилалари барчаси ӯзбек тилини яхши билишади. Қишлоғимиз аҳлининг икки тилга ҳам эҳтироми баланд бӯлиб байрам тантаналари ӯзбек ва тожик тилларида олиб борилади.

Баъзи бир кимсалар икки халқнинг дӯстона яшаётганлигини кӯролмасдан низо солмоқчи буладилар бизнинг дӯстлигимизга ҳеч ким ғов бӯлолмайди. Агар кимки бизнинг қишлоғимиз Бошқайнарга ташриф буюрса икки халқнинг дӯстона яшаётганлигига амин бӯлади.